%J SCIENCE TIME %A Илҳом Давлатмуродов %T ЯНГИЛАНАЁТГАН ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ҲИКОЯЧИЛИГИДА ФАЛСАФИЙ-ЭСТЕТИК МУШОҲАДА ТАЛҚИНИ %D 2023 %N 1 %P 103-110 %L uzindex254 %V 1 %X

Мазкур мақолада истеъдодли ёзувчи А.Йўлдошевнинг «Пуанкаре» ҳикоясида фалсафий-эстетик мушоҳада, рамзий талқин, ҳаёт формуласини исботлашга уринган қаҳрамон характерига муносабат билдирилди. Жумладан, ҳикояда муаллиф ва қаҳрамон нутқининг бир-бирини тўлдирувчи аҳамият касб этишига аниқлик киритилди. Ҳикоянинг умумий ва хусусий қирралари тўғрисида, сюжет линиялари, композицион тамойили борасида илмий-назарий хулосалар чиқарилди