%X

Шахслараро муносабатлар асосини ахборот ташкил этади. Ижтимоий муносабатлар жараёнида ўзаро ахборот алмашинувнинг юзага келиши: шахснинг муайян воқеа, ҳодиса, жараён, объект, субъект, предмет тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишини таъминлайди; шахсларнинг қизиқишлари асосида юзага келадиган эҳтиёжларини қондиради; муносабатни юзага келтиради; муносабатларнинг доимий, изчил кечишини таъминлайди; жараённи ёки шахслар фаолиятини тартибга солади; маълум соҳа ёки йўналиш бўйича ўзлаштирилган билимларни бойитади; шахс дунёқараши, маънавиятини ривожлантиради. 

%P 82-84 %V 3 %J Barqaror Taraqqiyot va Rivojlanish Tamoyillari %N 1 %D 2025 %T ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-АХБОРОТ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ %A М.З. Алланиязова %L uzindex4320